08:30 / 14.09.2021
2 134

Бугундан Хивада халқаро маданият форуми бошланади

Бугундан Хивада халқаро маданият форуми бошланади
14-15 сентябрь кунлари Маданий мерос ҳафталиги доирасида Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми бўлиб ўтади.

Ушбу маданий форум доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ташаббуси билан яна бир муҳим воқеа сифатида ТУРКСОЙга аъзо бўлган давлатлар маданият вазирлари доимий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади. Дастур доирасида «Хива - Турк дунёсининг маданий пойтахти» доирасидаги тадбирлар ҳақида ҳисобот, 2022 йил турк дунёсининг маданий пойтахти тақдимоти, шунингдек, 2021-2024 йиллар учун ТУРКСОЙ Бош котиби сайлови ўтказилади.

Хивада, шунингдек, «Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш» халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир ЮНEСКО шафелигида ўтказилади. Иштирокчилар томонидан археологик меросни бошқариш ва геомаданий брендинг, фундаментал ва амалий илм-фандаги археологик мерос ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати қўллаб-қувватлаши билан ўтказилаётган Маданий мерос ҳафталиги Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган, ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Eriell Group» нефть сервис компанияси кўмаги билан ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бугундан Хивада халқаро маданият форуми бошланади