“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Киллиан Мбаппе ўзи истаган клуб- “Реал” билан Чемпионлар лигаси доирасидаги ўзаро тўқнашувдан кейин шартнома имзолайдиган бўлди.
ПСЖ ва “Реал” Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалида ўзаро тўқнаш келади. Дастлабки учрашув 15 февраль куни Парижда, жавоб баҳси 9 март куни Мадридда бўлади. Шундан сўнг, Мбаппе янги жамоаси билан муносабатларни расмийлаштиради ва мавсум якунлангач, “Қироллик клуби”га кўчиб ўтади.
Мбаппе ПСЖда 2017 йилдан бери ўйнамоқда. Парижликлар асосий тўрурарини ушлаб қолиш мақсадида йилига 36 миллион евро маош ваъда қилди. Бироқ, Мбаппе бу таклифни қабул қилмай, 21 миллион евро тўлайдиган “Реал” учун тўп тепадиган бўляпти.
Жорий мавсумда Мбаппе Франция чемпионатида 17 та учрашувда 9 та гол урди ва саккизта ассистни амалга оширди. Бундан ташқари, 22 ёшли футболчи Чемпионларлигасида олтита ўйинда тўртта, Франция кубогида иккита баҳсда бешта тўп киритган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)