17:17 / 14.01.2022
2 699

Баҳора Арслонова: «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида фикр билдирганим учун Юлдуз Ражабова мендан хафа бўлди

Баҳора Арслонова: «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида фикр билдирганим учун Юлдуз Ражабова мендан хафа бўлди
«Дарё» мухбири Наргиза Муродова актриса Баҳора Арслонова билан интервью ташкил қилди. У интервью давомида «Мендирман Жалолиддин» сериалига кастинг ўтказилмагани, Юлдуз Ражабова билан тортишиб қолиши ва бош қаҳрамон ролини турк актёри ижро этганидан аччиқлангани ҳақида сўзлаб берди.

— «Жалолиддин Мангуберди» сериали учун кастинг бўлганини эшитганим йўқ. Балки мен эшитмагандирман десам, бошқа актёр ва актрисалар ҳам худди шу фикрда экан. «Ўзбеккино»дагилар от спорти билан шуғулланишимни, қиличбозлик бўйича малакам борлигини яхши билишади. Актёр ва актрисаларни кастинг қилаётганда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор бериш керак. Балки кастинг қилган инсонлар учун ўзбек киносининг муваффақияти унчалик аҳамиятга эга эмасдир, яна билмадим. Бир оғиз халқни ва ижодкорларни тарихий сериал суратга олинаётганидан хабардор қилишганида ҳам, кимнингдир ролини тортиб олиб қўймас эдим.

Фото: Instagram / @bahora_arslonova
Турк киноижодкорлари тарихий сериалларни суратга олишга уста. Тан олиш керак, бизнинг кинотехникамиз у қадар кучли эмас. Аммо бу бош қаҳрамон ролини ўзга миллат вакили ижро этишига сабаб бўлолмайди. Буюртмачи Ўзбекистон бўлганидан кейин у сериалда актёр, актрисалар ва жойларни белгилашга ҳам ҳақли эди. Тарихий сериалда аёл киши ролини қайси миллат вакиласи ўйнаса, аҳамиятга эга эмас. Чунки тарихдан миллатлар дўстлик ришталари боғлаш учун ҳам маликаларни қўшни давлатларга турмушга беришган. Лекин эркак бобида бундай мисоллар йўқ. Очиғи, Ўзбекистонда битта ролни ўйнайдиган актёр топилмадими, деган гап кўпчиликнинг кўнглига оғир ботди.

Фото: Instagram / @bahora_arslonova
Мана шу фикрларимни умумийлаштириб, Instagram’га пост жойладим. Бу билан турк актёрини камситмоқчи эмасман. Аммо ундан-да кучли ўзбек актёрлари бўла туриб, Жалолиддин ролини ўзга миллат вакили ижро этгани мени ҳалигача аччиқлантиради. Афсуски, бу фикрларимни ҳамкасбим Юлдуз Ражабова нотўғри тушунди. Унга фикримни тушунтирмоқчи бўлдим, аммо мавзу чуқурлашиб кетишини истамадим. Бу постдан кейин кўпчилик мени қоралаб, ҳасадгўйликда айблади. Аммо халқ ёнимни олиб, Юлдузга қарата ҳақоратомуз сўзларни айтишди. Шундан сўнг дугонамга ортиқча гап тегишини истамай, постни ўчириб ташлашга қарор қилдим. «Турк актёрига осилмасанг-чи» деган гаплар қиз бола шаънига яхши эмас-ку, — дейди актриса Баҳора Арслонова.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Баҳора Арслонова: «Мендирман Жалолиддин» сериали ҳақида фикр билдирганим учун Юлдуз Ражабова мендан хафа бўлди