
Видеодан лавҳа
Ижтимоий тармоқларда «Кинотеатр» телеканали орқали эфирга узатилган фильмларнинг бирида очиқ саҳналар намойиш этилгани ҳақидаги лавҳа жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан АОКА баёнот берди.
Қайд этилишича, мазкур лавҳа 2022 йилнинг 31 январь куни соат 22:00да эфирга узатилган «Баунти» фильми намойишидан олинган.
«Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертлар тайинланди.
Ўрганиш якунлари юзасидан тайёрланган хулоса асосида «Кинотеатр» телеканалига тақдимнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумот киритилади», дейилади баёнотда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар