Дам олиш кунлари Ўзбекистонда иссиқ ҳаво сақланиб қолади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилиб, кундузги ҳарорат 37–40 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида 41–43 даражагача етади. 16 август куни ҳарорат 2–3 даражага пасайиши, кечалари эса 21–26 даража бўлиши кутилмоқда. 14 август куни тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳам иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, кундузги ҳаво ҳарорати 37–40 даража атрофида бўлади, жанубий ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида эса 41–43 даражагача кўтарилади.
16 август куни жазирама бироз чекиниб, ҳаво ҳарорати 2–3 даражага пасайиши кутилмоқда. Кечалари ҳарорат 21–26 даража атрофида бўлади.
Республика ҳудудларида ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Бироқ 14 август куни кундузи тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида ҳам дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳаво 23–26 даража, кундуз кунлари эса 14–15 августда 38–40 даража, якшанба куни 36–38 даража бўлиши кутилмоқда.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, айрим пайтларда 10–14 м/с гача кучайиши ва шаҳарнинг баъзи ҳудудларида чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…