Мана энди тушундим, нима учун «эшак»лар тоифаси кўпайиб кетганлигини…
Бундай тойифаларни келиб чиқишига ҳаром луқма, яъни ит, эшак, чўчқа каби гўшти ҳаром қилинган ҳайвонларни гўштини истеъмол қилиш сабаб бўлмоқда. Бу ҳайвонларни гўштини истеъмол қилиш инсон табиатига, хулқига, кўринишига, соғлиғига салбий таъсир кўрсатади. Чўчқа гўшти инсонни ориятсиз, даюс қилиб қўйса, ит гўштини истеъмол қилиш баджаҳл, бадхулқ, одам ёқмас одомови, тоқатсиз қилиб қўяди. Эшак гўштини истеъмол қилишни фаҳм-фаросатга қанчалик таъсир қилишини фаҳмлаш унчалик ҳам қийин эмас. Шундай бўлсада эшакларни феъл-атворлари тўғрисида бир оз тўхталиб ўтсам:
Халқимиз орасида «эшак семирса, эгасини тепади» деган ибора юради.
Эшак шундай жонворки, унга қанчалик қўпол муоммалада бўлсангиз ҳам кўтаради. Уриб-тепиб, сўкиб «эшаклик» қилсангиз ҳам миқ этмайди. Бошини ҳам қилиб тураверади. Жуда меҳнаткаш бўлади. (Эшакдек ишлайверади.)
Аммо, эшакка раҳмингиз келиб, сийлаб, худди отга муомала қилгандек эркалаб суйсангиз, арпа, сули, ем берсангиз, бу сийловингизни кўтаролмайди. Қилган яхшиликларингиз эвазига сизни боплаб тепади ёки тишлайди. Ўзига умуман яқинлаштирмай қўяди. Ана ўшанда эшак ўзини ҳақиқий «эшаклигини» кўрсатади.
Тиббиёт емакларимиз таркибидаги моддаларни инсон табиатига таъсирини аллақачон исботлаган. Эшак, ит, чўчқа каби ҳайвонлар гўштини зарарлари ҳақида китоблар ёзилган.
Фикримни нима учун «эшак»лар кўпайиб кетганлиги тўғрисидаги қочирим билан бошлаганлигимни аллақачон тушундингиз. Худди шундай. Хозирда шундай тоифалар пайдо бўлганки, ўзини тарбия қилиб вояга етказган ота-онасини тан олмайдилар. Уларга озор беришади. Ҳатто, уриб тепадиганлари қанча ?!
Аллоҳ инсофи тавфиқ берсин!
Уларга таълим берган устозларига қилаётган муоммаласини-ку, айтмасам ҳам бўлади. Устозларини одам ўрнига кўришмайди. Устозларига нисбатан заррача бўлсин ҳурмат ҳисси йўқ у эшактабиатларда. Юртимизда яшаб ўтган уломалар, олимлар, тариқат пешволарига тош отаётганлари қанча.
Динимиз емакларимиз тўғрисида жуда қатъий талаблар қўйгани бежизга эмас. Ҳалол — ҳаром ажратилган! Ҳатто ҳалолни ҳам ҳаромдан топилган маблағлар воситасида ҳарид қилиб, истеъмол қилишни натижаси қандай бўлишини барчамиз кўриб билиб турибмиз. Энди ҳаром луқмани натижасини айтмасак ҳам бўлади…
Азизулло Муҳаммадризо
Манба: fayzbog.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади