09:20 / 21.03.2018
27 512

Сумалак ҳақида қизиқарли маълумотлар

Сумалак ҳақида қизиқарли маълумотлар
Халқимизнинг энг севимли миллий таомларидан бири сумалак буғдой дони кўкатидан тайёрланади. Унинг сир-асрорини билгунча, фойда-зарарини аниқлагунча қанча вақтлар ўтмаган.

Кўп асрлар давомида уни тажрибада синаб, текшириб, сумалакнинг шифобахшлигига ишонч ҳосил килинган. Буни ҳис этган барча, катта-кичик, соғ-бемор уни тановул қилишга шошилади. Хусусан, қишдан-баҳорга чиқиш — дармонсизлик, илик узилди пайтга тўғри келади.
  • Сумалак баҳорнинг шифобахш таоми бўлиб, у қонимизни тозалаб, жисмимизни тетиклаштириб, куч-қувватимизни оширади.
  • Сумалакда шакар моддаси, оқсил, фойдали жавҳарлар (кислота), дармондорилар мўл бўлади.
  • 1936 йилда буғдой ўсимтасини текширган Эмерсон ва Эванс исмли немис олимлари буғдойда токоферол моддаси борлигини аниқлашган ва у женщень таркибида учрайдиган Е витаминининг ўзгинаси эканлигини исботлашган.
  • Олимларнинг таъкидлашича, сумалак гипертония, гепатит, буйрак, меъда-ичак хасталикларига яхши даво бўлиб, қон таркибини яхшилаб, меъда-ичак фаолиятини меъёрга келтиради, асабни тинчлантиради, яхши ухлатади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сумалак ҳақида қизиқарли маълумотлар