22:59 / 13.07.2018
7 443

«Ўздонмаҳсулот» раҳбари ва унинг куёви порахўрликда айбланиб қўлга олинди (видео)

«Ўздонмаҳсулот» раҳбари ва унинг куёви порахўрликда айбланиб қўлга олинди (видео)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг «Фейсбук»даги саҳифасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар икки йирик коррупцион схемага чек қўйгани ҳақидаги лавҳа эълон қилинди.

Лавҳада 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида мансабдор шахсларга нисбатан 867 та жиноий иш очилгани, уларнинг 56 таси пора олиш жинояти эканлиги қайд этилган.

Қўзғатилган жиноят ишларидан бирининг фигуранти - иқтисодиётимизнинг жуда муҳим секторини бошқарган Сурат Ҳайдаровдир.

Маълум қилинишича, «Ўздонмаҳсулот» компанияси раҳбари Суръат Ҳайдаров пора эвазига ўзига бириктирилган компаниядаги талон-торожликларга кўз юмган.

Ҳайдаров компания тизимига кўплаб қариндошларини ишга олиб кирган ва порахўрлик тизимини яратган.

Масалан, Ҳайдаров вилоятлардан бирига хизмат сафари давомида дон маҳсулотлари нотўғри сақланаётганига гувоҳ бўлган. У вазиятни тўғрилаш ўрнига, таклиф этилган пулни олишни маъқул кўрган. Бундай жиноятларда унга куёви Жамшид Шарипов фаол ёрдам бериб келган

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари у олган поралар миқдорини аниқлаштиришмоқда, Ҳайдаров ва Жамшид Шарипов эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.

Суръат Ҳайдаров 1969 йили Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган. Маълумоти — олий, 1994 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Молия вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармаси бошлиғи, Республика Ҳисоб палатасининг инспектори, етакчи инспектори, «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари каби вазифаларда ишлаган. У 2017 йилнинг 21 февралида «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошқарув раиси этиб тайинланган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўздонмаҳсулот» раҳбари ва унинг куёви порахўрликда айбланиб қўлга олинди (видео)