Яқин истиқболда Марказий Осиё давлатлари учун ягона виза жорий этилиши устида иш олиб бориляпти. Ҳозирча бу ташаббус Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари ўртасида муҳокама қилинган бўлсада, яқин қўшнилар Тожикистон, Қирғизистон ҳам бунга катта қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2018 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти ва келгусидаги устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Ташкилотчилар бу ташаббусни юртимизга келаётган сайёҳлик оқимини янада кучайтиришга хизмат қилишини таъкидладилар. “Silk road visa” хорижлик меҳмонларга қадимий Буюк ипак йўлида жойлашган дурдона шаҳарлар тарихи билан яқиндан танишиш ва бугунги кунидан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Шунингдек, тадбирда қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилгани эслаб ўтилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади