23:35 / 09.05.2022
948

Чусовитина Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишини маълум қилди

Чусовитина Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишини маълум қилди
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистонлик афсонавий атлет Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб, таяниб сакраш дастурида ғалаба қозонган ҳолда ушбу йўналишда айни пайтда мамлакатимизда тенги йўқ эканини исботлади. 46 ёшли спортчи шоҳсупага кўтарилгач, Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати билан суҳбатда Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёргарлик кўришини маълум қилди.

Осиё ўйинларининг қолдирилиши режаларингизга қандай таъсир ўтказди? Агар 2023 йил ҳам фаолиятингизни давом эттирсангиз, Париж-2024 Олимпиадаси ҳақида ўйлаб кўрса бўлади...
– Бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўрдим ва Осиё ўйинларидан сўнг Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишга қарор қилдим!
– дейди 46 ёшли афсонавий спортчи.

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва «Гиннеснинг рекордлари» китобига киритилган эди. Агар у Париж-2024 Олимпиадасида ҳам иштирок этадиган бўлса, ўз рекордини яқин давр ичида ҳеч ким яқинлаша олмайдиган қилиб янгилайди. Яна ҳам ҳайратланарлиси, ўшанда у 49 ёшида бу ишни амалга оширган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Оксана Чусовитина Токио-2020 Олимпиадасидан кейин фаолиятини якунлаганини эълон қилган эди. Жорий йил бошидан буён Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида кумуш медални, март ойида Қатар пойтахти Доҳада ўтган жаҳон кубоги ва апрель ойида Озарбойжонда ўтган жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритгач, Париж-2024 йўлланмаси учун ҳам курашишга қарор қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Чусовитина Париж-2024 Олимпиадасига ҳам тайёрланишини маълум қилди