Ёзда 40 миллион евро эвазига “Челси”дан трансфер қилинган Тэмми Абрахам “Рома”нинг ҳақиқий юлдузига айланди.
Англиялик ҳужумчи легионер сифатида жами 49 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 24 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига бешта голли вазият яратиб берди.
Кучли бешликдаги англиялик футболчилар орасида энг кўп гол урган Абрахамни премьер-лигага қайтармоқчи бўлаётган клублар сафи кенгайиб бормоқда. Ҳужумчига “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенхэм” ва “Арсенал” оғиз солмоқда. Тўпурарни тарбиялаган “Челси” ҳам уни тезроқ ортга қайтаришга бош қотиряпти.
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Тэмми Абрахам ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Ёш футболчига ўз ватани, она шаҳри ва Англия премьер-лигасини тарк этиб кетиш осон эмас. Агар Абрахам Англияга қайтмоқчи бўлса, бармоғини шиқиллатиши кифоя. Мен Тэмми учун хурсандман. У Англия терма жамоасидаги ишларини ҳам ўнглаб олди.
“Рома”даги Крис Смоллинг ва “Милан”да ўйнаётган Фикайо Томори каби англиялик футболчилар Англия лигаларидан ташқарида ҳам ҳаёт борлигини ҳис қилишди, - деди Жозе Моуриньо.
Португалиялик мутахассиснинг Римдаги фаолиятига турлича баҳо бериш мумкин. Рим клубига эгалик қилувчи Фридкинлар оиласи тўлиқ қўллаб-қувватлаётганига қарама, Моуриньо ўз олдига дастлабки мавсум учун қўйилган учта вазифасидан иккитасини уддалай олмади.
Жозе “Рома”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқолмади ва Италия кубогини қўлга кирита олмади. Бироқ, Рим клуби Еврокубокларда иштирокини давом эттираётган Италиянинг ягона жамоаси ҳисобланади.
Моуриньо “Рома”ни 31 йил деганда халқаро финалга олиб чиқди. Унинг шогирдлари 25 май куни Конференциялар лигаси финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” жамоасига қарши саф тортади.
Бўлажак беллашувдаги ғалаба римликларга янги соврин ва Европа лигаси йўлланмасини тақдим қилади.
Олтита ўйинда битта ғалаба!
“Рома” футболчилар А Сериянинг 36-турида сафарда “Фиорентина”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бу ғалабадан кейин флоренцияликлар очколар ҳисобида римликлар билан тенглашиб олди ва Европа лигаси йўлланмаси учун курашга қайтди.
Статистика билан шуғулланадиган ташкилотлар “Рома” сўнгги олтита ўйиндан фақат биттасида ғалаба қозонганини маълум қилди.
Моуриньо шогирдлари ички чемпионатдаги охирги ғалабасини 10 апрель куни “Салернитана”га қарши ўйинда қўлга киритган эди – 2:1.
Шундан кейин пойтахтлик “бўрилар” А Серияда “Интер”га 1:3, “Фиорентина”га 0:2 ҳисобида ютқазди, “Наполи” ва “Болонья” билан дуранг қайд этди.
“Рома” Конференциялар лигаси ярим финали биринчи учрашувида “Лестер” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Римдаги жавоб беллашувида битта тўп фарқи билан ғалаба қозонди.
Энди “Рома” олдида учта муҳим учрашув турибди. Моуриньо шогирдлари А Серия доирасида 14 май куни “Венеция” ва 22 майда “Торино” билан тўқнаш келади.
Шунингдек, Моуриньо шогирдлари мавсумнинг энг муҳим баҳсида Конференциялар лигаси финалида Нидерландиянинг “Фейеноорд” футболчиларига қарши ўйнайди. Бу учрашув 25 май куни Албаниянинг Тирана шаҳрида ташкил қилинади.
Режа ўхшамай қолди
“Рома” ўзига керак бўлмай қолган ўйинчилардан бири Жастин Клюйвертни Франция чемпионати вакили “Ницца”га ижарага бериб юборган эди.
Келишувга кўра, францияликлар “Ницца” Чемпионлар лигасига чиққан тақдирда нидерландиялик ҳужумкор футболчини харид қилиш мажбуриятини оларди.
Бироқ, “Ницца” чемпионат якунланиши арафасида Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи кучли учликдан узоқда – олтинчи поғонада жойлашган.
Агар “Ницца” ўз мақсадига ета олмаса, “Рома” мутасаддилари уларни Клюйвертни олиб қолишга кўндириш учун қўшимча музокара ўтказишига тўғри келади.
23 ёшли Жастин Кюйверт Франция чемпионати ва мамлакат кубогида жами 25 та учрашув ўтказиб, бештадан гол ва ассист қайд этди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда