Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Ўйинни ёмон бошладик, биринчи бўлимни ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлим яхши бошланди, рақиб дарвозасига иккита тўп киритдик. Бироқ ўйин якунига қадар меҳмонлар ҳам дарвозамизга иккита гол уришди. Рақибнинг ҳар икки голига ҳам футболчиларнинг алоҳида хатолари сабаб бўлди. Баъзида футболда шу каби холатлар ҳам бўлиб туради. Ишлашда давом этамиз, ҳозирда "Пахтакор"да янги жамоа шакллантирилмоқда. Таркибда мавжуд бўлган футболчилар ёнига янгиларни қўшган холда яхши жамоа тузиш ҳаракатидамиз.
- Футболчиларда мотивация етишмаётгандек кўринмоқда. Бу борада сиз қийинчиликларга дуч келаяпсизми?
- Биринчи ўринда ОЧЛ ўйинларидан сўнг ҳали ҳам солиқ тўлаб юргандек юрибман. Қисқа вақт ичида кам сонли футболчилардан фойдаландик. Бунинг оқибатида жамоамизда чарчоқ кўзга ташланмоқда. Ҳали футболчиларда мослашиш жараёни якунига етгани йўқ. Бундан ташқари, сиз ҳақсиз, "Пахтакор"да ўйнаш ўзига яраша босимни юклайди. Чунки "Пахтакор" доим ютиши шарт, биринчи бўлиши шарт. Айнан шу босимга дош бериш баъзи футболчиларда етишмаётган бўлиши ҳам мумкин.
- Айни дамда клубдаги ўзгаришлар ва натижалар жамоа кайфиятига салбий таъсир этмаяптими?
- Бу қарорлар клуб раҳбарияти томонидан чиқарилди. Бу менинг фаолиятимга қай даражада таъсир этишини билмайман, бу ҳақида маълумотга эга эмасман. Футболчилар ҳақида гаплашадиган бўлсак, эҳтимол балки таъсир қилиши мумкин. Биз кеча футболчилар билан гаплашдик. Уларнинг барчаси профессионал ва бу каби холатлар муаммо бўлиши керак эмас. Футболда ҳамиша бир жамоага кимдир келади, кимдир кетади.
- Футболда хато эвазига гол урилади. Лекин бугун жамоада ғалабага нисбатан иштиёқ кўринмагандек туюлди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
- Мен сизни тушундим. "Пахтакор" ўйнашни истади. Кўрган бўлсангиз, биз хатолар бўлишига имкон қадар йўл қўймадик. Етакчи футболчиларимиз турли сабабларга кўра майдонга туша олишмаяпти. Масалан Драган Черан сафга қайтса ҳужумдаги фаоллигимиз янада ортади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар