08:44 / 18.05.2022
1 172

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"

Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Динамо" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Предраг Роган фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида
- "Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Биз учун қийин ўйин бўлди. Бу мавсумдаги учинчи қизил карточкани олдик. "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам бугунгидек ҳолат такрорланганди. 90 минут 1:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда мағлуб бўлиш аламли. Ишлашда давом этамиз. Бу эндиликда тарих. Футбол курашларга бой ўйин. Шу боис майдонда ўйлаб ўйнаш керак.

- Қизил карточка билан боғлиқ вазият ҳақида...
- Нима учун биринчи сариқ карточкани берди? Билмадим. "Динамо" бир оила. Олдинга интилишда давом этишимиз керак. Ҳакамларни муҳокама қилиш менинг вазифам эмас. Машғулотларда ҳаммасини қиляпмиз. Бундай мағлубиятни қабул қилиш оғир.

- "Динамо" вақт чўзди. "Металлург" "Қизилқум"га қарши ўйинда ютиб турган жойида вақт чўзиб қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юборганди. Бундай ютиб турганда вақт чўзиш чиройли футболни йўққа чиқармайдими?
- "Навбаҳор"га қарши ўйинда кўп куч йўқотдик. Таркибдаги аксарият футболчилар энди ўйнаяпти. Босим катта. Энергия кўп сарфланади. Буни тушунаман. Менга алам қилаётгани шуки, мухлислар шунча жойдан келиб қўллаб-қувватлашди. Афсуски, уларга керакли натижани совға қила олмадик. Бунинг учун узр сўрайман.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Предраг Роган: "Бу мағлубият тарихга айланди. Ишлашда давом этамиз"