“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигаси финалида Нилдерландиянинг “Фейеноорд” жамоасига қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
- Биз мавсумнин сўнгги палласида бирданига иккита финалга дуч келдик. Улардан биринчисида, яъни А Сериянинг сўнгги ўйинида “Торино”ни Туринда йирик ҳисобда енгиб, келаси мавсум Европа лигаси йўлланмасини нақд қилдик.
Биз Еврокубоклар финалига чиқиб, тарихга кирдик, энди ушбу турнирда ғолиб чиқиб тарих китобида ўз саҳифамизни ёшимиз керак бўлади.
Бор эътиборим финалга қаратилган. Миямда бошқа ҳеч нарсага ўрин йўқ. Бўлажак финал мен учун гўйки фаолиятида биринчисидек. Бу борада ҳеч қандай янгилик бўлгани йўқ. Биз иштиёқни сақлаб қолдик, шу билан бирга мақсадимиздан чалғиганимиз ҳам йўқ. Ўйинчилар ҳам диққатини финал учрашувига жамлаган, уларнинг иштиёқи баланд ва улар ҳал қилувчи баҳсда қатнашишидан ўзларини бахтиёр ҳис қилмоқда.
Агар биз финалда ғалаба қозонсак, мен барча Еврокубокларни ютган мураббийга айланаман. Лекин бу фақат ўйинни муваффақиятли якунласак юз берадиган ҳолат Ҳаммасини бутун бир жараённинг бир бўлаги сифатида баҳолаш керак.
Бўлажак ўйинда – фақат футболчиларнинг иши қолди холос, мураббийлар четдан уларнинг ҳаракатини кузатиб туради холос. Мураббийлар ўз ишларини якунлаб бўлди. Бу мавсумнинг охирги учрашувидир.
Финалда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар, мавсум мен учун ижобий ўтди. Конференциялар лигаси финали Албания ва Тирана учун ўзига хос воқеа бўлади. Стадион зўр экан. Мен бу ерда ўйнашдан мамнунман. Сеҳру жоду ва ирим-сиримларга ишонмайман. Бу ерда қўшимча ҳеч қанрса қилиб бўлмайди, фақатгина масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда, ўзимизнинг энг яхши сифатларимизни намоён қилиб, бор имкониятимиздан фойдаланиб, бир жамоа бўлиб ўйнашимиз керак.
“Беназир”нинг тарихи энди ўтмишда қолди. Ўшанда фаолиятимнинг илк даврлари эди. Ёшинг ўтгани сари барқарорлагиб борар экансан ва ўзингни эмас, бошқалар ҳақида кўпроқ ўйларкансан. Мен сеҳрга ишонмайман. Мавсум охирида финалга етиб келдингми, унда барча иш қилиб бўлинган ҳисобланади. Бирор бир шахс эмас, бутун жамоа ўзини кўрсатадиган давр келди, - деди Жозе Моуриньо.
“Фейеноорд”га қарши учрашув “Рома” учун Конференциялар лигасидаги 15-баҳс бўлади. Рим клуби ўу пайтга қадар икки марта Еврокубок финалларида ўйнаган. 1984 йили Европа чемпионлари кубоги (ҳозирги Чемпионлар лигаси) турнири ҳал қилувчи баҳсида “Ливерпуль”дан мағлубиятга учраган.
Римликлар халқаро майдондаги сўнгги финалини 1991 йили ўтказган. Ўшанда пойтахт “бўрилари” УЕФА кубоги (ҳозирги Европа лигаси) ҳал қилувчи баҳсида “Интер”га ютқазиб қўйган.
Жозе Моуриньонинг бу борадаги шахсий кўрсаткичлари анча юқори. Португалиялик мутахассис “Порту”ни бошқарган даврда ўз ҳамюртларини 2002-2003 йилги мавсумда УЕФА кубоги, бир йилдан сўнг Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган.
2009-2010 йилги мавсумда “Интер” жамоаси бош мураббийи сифатида Чемпионлар лигасида иккинчи совринини қўлга киритди.
Моуриньонинг халқаро майдондаги сўнгги ғалабали юриши 2016-2017 йилги мавсумда қайд этилган. Ўшанда тажрибали мураббий “Манчестер Юнайтед” билан Европа лигасида ғолиб чиққан.
Қизиғи шундаки, ўша соврин “Манчестер Юнайтед”дек қудратли жамоа учун ҳам охиргиси бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади