00:13 / 05.06.2022
930

Хожимат Эркинов: "Жамоамга фойдам тегса "танк" бўлишга ҳам розиман"

Хожимат Эркинов: "Жамоамга фойдам тегса "танк" бўлишга ҳам розиман"
Бир неча соатлар олдин U-23 Осиё чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Қатар - Ўзбекистон учрашуви якунланди.
Рақиб дарвозасига 6та гол урган вакилларимиз муҳим уч очкога эга бўлди. Бу эса кейинги босқич масаласини ҳал қилинганини англатади. Ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлган Хожимат Эркинов ҳам фикримизга қўшилган ҳолда таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун битта мени эмас, Ўзбекистоннинг "бенефиси" бўлди. Мазкур ютуқ бизни қўллаб - қувватлаган бутун халқимизники. Жиддий тайёргарлик кўрганимиз ўз самарасини берди, деб ўйлайман", - дейди Хожимат Эркинов.

- Шарҳловчи Даврон Файзиев сизни "танк", деб атади. Бу қанчалик ёқимли туюлди?
- Жамоамга фойдам тегса "танк" бўлишга ҳам розиман.

- Рақиб ҳимоясида бугун эркин ва бемалол ҳаракат қилдингиз. Қатарни ўрганиш жараёнида уларнинг мудофаасидаги камчиликларни кўрганмидингиз?
- Туркманистон билан ўйин тугаши заҳоти Қатарни ўрганишни бошлаган эдик. Беллашувгача қисқа вақт қолгани боис фақат рақибнинг ўйинини таҳлил қилдик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хожимат Эркинов: "Жамоамга фойдам тегса "танк" бўлишга ҳам розиман"