U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия – Туркманистон (1:0) учрашувидан кейин туркманистонликлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрларини билдириб ўтди.
"Рақибимиз Астралия жамоасини ғалаба билан табриклаб қоламан. Биз ҳар доимгидек ҳимоявий ўйин кўрсатиб, тезкор қарши ҳужумларда фаол бўлишга интилдик. Австралия гол ургандан кейин жамоам яна бир бор характерга эга эканлигини кўрсатди. Албатта, бугунги ҳисобдан хафаман, аммо шундай футболчиларим борлигидан бахтлиман", – деди Агамуродов.
- Жамоангиз турнир билан хайрлашмоқда. Мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди?
- Таассуротлар фантастик даражада, бу мусобақада иштирок этиб, тажриба тўплаганимдан жуда хурсандман. Чунки ушбу турнир биз учун аввал ҳам айтиб ўтганимдек, тарихий аҳамиятга эга эди. Биз биринчи бор иштирок этиб, чорак финалгача етиб келганимизнинг ўзи катта гап. Янада кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик.
- Бегенчмират Миратбердиевнинг аҳволи қандай? Жиддий жароҳат олмадими?
- Унга соғлиқ тилайман. Ўйиндан олдин Бегенчмиратда жароҳат бор эди, аммо у ўйнашни хоҳлади, мендан асосий таркибда туширишимни сўради. Ҳали ҳолати номаълум, соғайиб кетишини сўраб, дуо қиламиз.
- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?
- Ҳа албатта. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, улар бизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришди. Тошкент ва бошқа жойлардан келиб бизга мухлислик қилишди. Бу учун раҳмат айтаман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)