05:44 / 16.06.2022
1 302

Жасур Жалолиддинов финал йўлланмаси қўлга киритилган ўйиндан сўнг нима деди?

Жасур Жалолиддинов финал йўлланмаси қўлга киритилган ўйиндан сўнг нима деди?
Ўзбекистон U-23 терма жамоамиз Осиё Кубоги ярим финалида Японияни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувда биринчи гол муаллифи бўлган Жасур Жалолиддинов баҳс якунлангач, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Бугун гол уриб халқимизга бағишлашни жуда ҳам хоҳлагандим. Чунки бутун Ўзбекистон бирлашди – 35 миллион аҳоли. Ҳаммаси бизга омад тилади ва қалбан биргалигимизни ҳис қилдик. Бу бизга икки баробар мотивация эди. Чунки биз учун бу жуда синовли ўйин эди. Шундай бўлишига қарамай, бутун жамоа билан бирлашиб ва қачонки мухлисларимиз билан бирлашсак нималарга қодирлигимизни кўрсатиб қўйдик.

Бу жамоамиздаги барча ўйинчиларнинг биринчи Осиё чемпионати. Финалга чиқиш ўзгача ҳис-туйғулар... Биринчи учрашувда бизда озгина ҳаяжон бўлганди. Аммо барчасини енгиб ўтдик. Ўйлайманки, финалда ғалаба қозониб, чемпион ҳам бўламиз. Чемпион бўлиш – бу фантастика бўлади
, - дейди Жалолиддинов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жасур Жалолиддинов финал йўлланмаси қўлга киритилган ўйиндан сўнг нима деди?