11:00 / 19.06.2022
1 291

Даики Матсуока: "Ўзбек ҳалқи жуда меҳмондўст экан"

Даики Матсуока: "Ўзбек ҳалқи жуда меҳмондўст экан"
Хабарингиз бор, юртимизда U-23 Осиё кубоги баҳслари якунланмоқда ва кеча ушбу турнирнинг 3-ўрин учун Япония - Австралия (3:0) учрашуви бўлиб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз...
- Ҳар доим ўйинда сифатга аҳамият бераман. Шунингдек, рақиб ким бўлишидан қатъий назар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламан.

- Турнирнинг икки ўйинида энг яхшиси дея эътироф қилинганингиз ҳақида нима дея оласиз?
- Бу натижадан хурсандман. Аммо ҳали ўсишда давом этишим керак. Бугунги ўйинда узатмаларда ва қарор чиқаришда кўп ҳатолар қилдим. Нима қилиб бўлса ҳам гол урмоқчи эдим, бироқ буни уддалай олмадим.

- Турнир Сиз учун қай даражада ўтди?
- Мусобақа аъло даражада бўлди. Лекин олдимизга қўйилган чемпионлик вазифасини бажара олмадик.

- Ўзбекистондаги мухлислик маданияти қай даражада экан?
- Жуда ажойиб. Чунки ўзингиз гувоҳ бўлдингиздек улар бугун менинг исмимни айтиб қўллаб-қуватлашди ва ҳар бир ҳаракатимни қарсаклар билан қарши олишди. Бундан ташқари меҳмонхона ходимлари бизнинг ҳар бир ўйинимиздан сўнг бизни қарсаклар билан кутиб олишди. Ўзбек ҳалқи жуда меҳмондўст экан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Даики Матсуока: "Ўзбек ҳалқи жуда меҳмондўст экан"