Олимпия ва Жаҳон чемпиони Алекс Морган ҳақида

2 дақиқа ўқиш1.4K
Олимпия ва Жаҳон чемпиони Алекс Морган ҳақида
Яна жаҳон футболига ўтдик, бугун Алекс Морган ҳақидаги маълумотларни сизга ҳавола қиламиз. "Сан Диего Веф" клуби сардори ва ҳужумчиси 1989 йил 2 июлда Калиффорния штатида туғилган.
Олимпия ва Жаҳон чемпиони Алекс Морган ҳақида
33 ёшли ҳужумчи "Вест-Кост", "Калифорния Сторм", "Пали Блюз" "Вестерн Ню-Ёрк Флеш", "Сиетл Саундерс", "Портланд Торнс", "Орландо Прайд" (барчаси АҚШ клублари) ва "Лион" ҳамда "Тотенхем" аёллар футбол клублари шарафини ҳимоя қилган.
Олимпия ва Жаҳон чемпиони Алекс Морган ҳақида
2012 йилда Морган Симон ва Шустер билан ўрта мактаб ўқувчилари учун тўрт китобдан иборат "The Kicks" туркумини ёзиш учун шартнома тузди. Нашриёт томонидан эълон қилинган баёнотда Морган ўзининг китоблари "ёш қизларни илҳомлантириши" ва унинг футболга бўлган севгисини оширишни истайман деб айтди. Биринчи романи “Жамоани қутқариш” 2013 йил 14 майда, кейин эса 2013 йил 3 сентябрда “Саботаж мавсуми” номли иккинчи романи чиқди. 2015 йилда 'Амазон Приме’да китоблар асосида “The Kicks” деб номланган жонли болалар комедия серияси намойиш этилди.
Олимпия ва Жаҳон чемпиони Алекс Морган ҳақида
Морган Nike, Panasonic, AT&T, Chobani, McDonald's, P&G, Mondelez International ва Coca-Cola каби корхоналар билан бир нечта реклама шартномаларини имзолади. Times нашри 2015 йил июн ойида Морганни энг кўп маош оладиган америкалик аёл футболчи деб атади, асосий даромад эса реклама роликларидан тушган. 2011 йил июл ойида у Bank of America билан бир йиллик шартнома имзолади. 2012 йил январ ойида Морган ва терма жамоадоши Ҳизер Миттс билан соғлиқни сақлаш маҳсулотлари компанияси GHCнинг бренд элчилари бўлишди. Ўша йили у Ubisoft номидан ўзининг “Just Dance 4” видео ўйинини тақдим этишда иштирок этди. 2013 йилда у Bridgestone учун телевизион реклама роликларида пайдо бўлди.

У 2013 йил октябр ойида Chapstick матбуот котиби сифатида икки йиллик ҳамкорликка қўшилди. 2015 йилда эса Америка Қўшма Штатларида бутун мамлакат бўйлаб эфирга узатилган Nationwide Mutual Insurance Company реклама ролигида рол ўйнади. У 2016 йилда Чобани учун реклама роликларида суратга тушган ва 2018 йил июл ойида Морган спортчилар машғулоти учун матрас ва чойшаблар ишлаб чиқарувчи Molecule элчилар жамоасига қўшилди. 2016 йилда Морган UNICEF томонидан яратилган дунёдаги биринчи "яхшилик учун кийиладиган" қурилма орқали глобал тўйиб овқатланмасликка қарши курашиш ва болалар ўртасида хабардорликни ошириш мақсадида UNICEF Kid Power ташкилоти аъзосига айланди.

Шахсий ҳаёти
Олимпия ва Жаҳон чемпиони Алекс Морган ҳақида
Морган 2014 йил Янги йил арафасида футболчи Сервандо Карраскога турмушга чиқди. Эр-хотин UC Berkliда учрашишди ва у ерда иккиси ҳам футбол ўйнашди. 2019-йил октябрь ойида қиз фарзанд кутаётганликларини эълон қилишди ва уларнинг қизи Чарли Элена Карраско ўша йилнинг 7-майида туғилган.

Бугун асосан футболчининг даромади ҳақида ёзишга ҳаракат қилдим, чунки барча футболчилар майдонда футбол ўйнайди. Аммо майдондан ташқарида машхурликка ҳамма ўйинчи ҳам эриша олмайди.
Олимпия ва Жаҳон чемпиони Алекс Морган ҳақида

Мустафоқулова Дилноза тайёрлади
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?