Собиқ жаҳон чемпиони Золани Тете Муроджон Аҳмадалиевга "визов" ташлади (фото)

Собиқ жаҳон чемпиони Золани Тете Муроджон Аҳмадалиевга "визов" ташлади (фото)
Профессионал боксда икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони ва ҳозирда биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) жанглар олиб бораётган Золани Тете (30-4, 23 нокаут) Англиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида Жейсон Каннингем (31-7, 7 нокаут) устидан 4-раундда муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Мазкур тўқнашувдан сўнг Тете ушбу вазнда WBА ва IBF камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиевни жангга чорлади.

"Менга уни олиб келинг ва у билан ҳам шундай ҳолат содир бўлади. Қачон ухлашга тайёр бўлсанг, мени йўқла чемпион", - дея Тете ўз твиттер постида Аҳмадалиевни белгилаган.
Собиқ жаҳон чемпиони Золани Тете Муроджон Аҳмадалиевга "визов" ташлади (фото)
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар