“Ювентус”нинг собиқ футболчиси Массимо Мауро туринликлар билан хайрлашган аргентиналик юлдуз Пауло Дибалага маслаҳат берди.
Массимо Мауро “Ювентус” сафида 1985-1989 йилларда тўп тепган.
- “Рома” Дибала учун энг яхши вариант. Чунки Жозе Моуриньо ўйинчи учун муҳим сифатларни кашф қилишни биладиган мураббий ҳисобланади.
Португалиялик мутахассис Дибалани ҳар мавсум камида 20 та гол урадиган тўпурарга айлантиришига аминман. Тэмми Абрахам ва Лоренцо Пеллегрини ёнида ўйнаб, Дибала янги қирраларини очиши ва ўзини нималарга қодирлигини кўрсата олади, - деди Массмо Мауро.
Пауло Дибала Туриндаги етти йиллик фаолиятидан кейин жамоа билан хайрлашди. Айни пайтда аргентиналик юлдуз бир неча клубдан таклиф олган. Улар орасида “Рома” ҳам бор. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин