date
views 1 943

Максим Шацких: "Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини... бу чемпионат билан... орзу ҳам қилманг!"

Максим Шацких: "Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини... бу чемпионат билан... орзу ҳам қилманг!"
Coca Cola Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Пахтакор" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.

"Биласизми, биз бундай қуруқ ва сув сепилмаган майдонда ўзимиз хоҳлаган, Европа даражасидаги футболни кўрсата олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин шунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ақлга сиғмайдиган ишлар содир бўляпти. Кўриб чиқиб, муҳокама қилиб оламиз.

Сиз Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини хоҳлайсиз, буни кутиб қариб кетасиз. Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади. Шунинг учун буни орзу ҳам қилманг
", – деди Шацких.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: "Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини... бу чемпионат билан... орзу ҳам қилманг!"