"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Ральф Рангник клубни тарк этишдан илгари "қизил иблислар"га беш нафар футболчини сотиб олишни тавсия қилди.
Германиялик мутахассис қониқарсиз натижалари сабаб клубдан кетди, бироқ у "Олд Траффорд"ни тарк этиш олдидан собиқ жамоасига беш нафар футболчини сотиб олишни тавсия қилди, булар Эрлинг Холанд, Кристофер Нкунку, Конрад Лаймер, Хулиан Альварес ва Ёско Гвардиол ҳисобланарди.
Бироқ клубнинг янги устози Эрик тен Хаг ушбу маслаҳатларга "қулоқ солмади" ва айтилган ўйинчилар ўрнига Маласия, Эриксен ва Мартинес каби футболчиларни харид қилди.
Аксинча, Манчестернинг бошқа клуби "Сити" рақиб мураббийининг тавсиясига "амал қилган" ҳолда юқорида санаб ўтилган беш футболчининг иккитаси — Эрлинг Холанд ва Хулиан Альварес билан шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, "Ман Сити" АПЛнинг 1-турида айнан Холанднинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Юнайтед" эса ўз майдонида "Брайтон"га ютқазди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас