“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо 2010-2013 йиллар давомида “Реал”ни бошқарган вақтида Карим Бензема билан можаролашган ва бунинг оқибатида франциялик футболчи португалиялик мутахассисни ҳурмат қилмай қўйган экан.
Ўшанда Моуриньо Бенземани ҳамманинг олдида қаттиқ танқид қилган. Бунга ҳужумчи етарли даражада кўп гол ура олмагани сабаб бўлган.
Моуриньо Каримга қараб, “Агар мен ит билан овга чиқолмасам, ўзим билан мушукчани олиб чиқаман”, деган экан.
- Аввал муносабатимиз доим яхши бўлган. Лекин унинг гапидан кейин ҳаммаси ўзгарди. Менда бу гап уни жуда хурсанд қилгандек, тасаввур уйғонди. Бошида Моуриньони ҳурмат қилган бўлсамда, бу туйғу аста-секин йўқолиб борди. Кейин гаплашиб олдик.
Мен футболчиман, сиз мураббий. Мен сизни ҳурмат қиламан, сиз ҳам мени ҳурмат қилишингиз шарт, дедим. Ва шундан кейин ортиқ унақа гаплар бўлмади. Мен камтар йигитман. Лекин устимдан кулишса, айтадиганимни уларнинг юзига айтаман. Ҳар доим ўз қарашини очиқ айтган яхши, - деди Карим Бензема. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди