Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори Диёр Имомхўжаев кеча бўлиб ўтган "Насаф" - "Локомотив" учрашувидан кейин бўлган эътирозларга муносабат билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Қаршида бўлган беллашувнинг сўнгги дақиқаларида "темирйўлчилар" футболчиси Кахи Махарадзе қўли билан ўйнаган эпизод бўлди. Аммо учрашув бош ҳаками Аҳрол Рисқуллаев қўлни табиий ҳолатда деб топди ва 11 метрлик жарима белгиламади.
"Мана шу ҳолат учун пенальти қўйиш керак деб ҳисоблайдиганлар футболни кўришни кеча бошлаган бўлиши катта эҳтимол. Бу ерда ҳеч қандай пенальти йўқ.
ВАР масаласида эса техник муаммо бор, бу фақатгина ВАР видеосигналининг мониторга етиб келмаслиги билан боғлиқ. Қолган барча ҳолатда ВАР тўлиқ ишлаган. Футболчи ва мураббийларнинг гаплари ҳам ВАР томонидан аниқ-тиниқ ёзиб олинган. Бу Тартиб-интизом қўмитаси учун ас қотади.
Мониторга сигнал етиб келмаслиги сўнгги 15 дақиқада кузатилган. Агар бош ҳакам ВАР орқали кўриши шарт бўлган ҳолат қайд этилганида, такрорий лавҳалар Б режа бўйича унга планшет орқали тақдим этиларди, деб тушунтирди Ҳакамлар маркази. Унутмаслик керакки, бош ҳакам вазиятни 100 фоиз кўрган ва аниқ хулоса чиқарган бўлса, унда ВАР чақириғини рад қилиш ҳуқуқи мавжуд.
Шундай экан, кечаги фикримизда қоламиз. Ҳакам учрашувни жуда яхши бошқариб борди. Кетма-кет уч уй ўйинидан буён рақиб дарвозасига йўл топа олмаётган, кетма-кет тўрт ўйиндан буён уй ўйинида ғолиб чиқа олмаётган жамоа муаммони бошқа жойдан излаши керак.
Агар ёрдам керак бўлса, фақатгина ҳакамлар эмас, қайси футболчи қайси жойда қандай ўйнагани, уларнинг статистикаси қандай ва маоши қанча каби саволларга жавоб топишга ёрдам бериб юборамиз.
Ҳамма ўз иши учун жавоб бериши энг тўғри йўл. Футбол ҳакамлари 30 йил давомида ҳеч қачон ҳозиргидек шаффофроқ ва тозароқ ишламаган. Ва албатта хатолардан улар ҳам сиз-у биз каби кафолатланмаган", - деб ёзди Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналиди.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда