Биз бошлаб берган челленжни бошқа ҳамкасбларимиз муваффақиятли давом эттирмоқда. Энди бу ҳаракатда бурилиш ясаймиз. Ҳозиргина бизга келган маълумотларга қараганда, бу иш билан шуғулланаётган томонлар воқеаларни ҳеч кимга батафсил ошкор қилмоқчи эмас.
Афсуски, ҳозир вазият борасидаги тергов-суриштирув ишлари яхшигина олдинга силжиган. Шунга қарамай, бу жанжал бор-йўғи Кахи Махарадзенинг ўзбек футболидан четлатилиши билан якунланиши тобора ҳақиқатга яқинлашиб бормоқда. Агар шундай бўлса, БК ходими айтган бошқа футболчилар "сувдан қуруқ чиқиши" мумкин.
Ўзи бундай "операция"ларни биргина футболчи билан амалга оширишнинг имкони йўқ. Улар шунчаки "заказ"ни бажариб берувчи "учинчи қўл". Бу каби учрашувларда иштирок этиш эвазига қўлга киритиладиган сумманинг жуда кичик қисми уларга келиб тушади. Букмекерлик компанияларидан ютиб олинадиган миллионларнинг эгаси бошқалар.
Умид қиламизки, бизнинг тахмин ўзини оқламайди ва футболимиз кўзига тупроқ сочмоқчи бўлганлар ҳақида тўлиқ маълумотлар ошкор қилинади. Шу сўзларимга жуда ва жуда ишонгим келмоқда, бироқ "балиқ бошидан сасийди, аммо уни думидан тозалашади" деган мақол ёдимга тушиб кетди. Ишқилиб, адашаётган бўлай-да!
Норбой Муаллим
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда