00:24 / 10.09.2022
1 171

Максим Шацких: "Бугун бизнинг фойдамизга ҳакам томонидан қандайдир қўпол хатолар бўлмади"

Максим Шацких: "Бугун бизнинг фойдамизга ҳакам томонидан қандайдир қўпол хатолар бўлмади"
Coca-Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида
- Ўйин ёмон бўлмади. Афсуски, ҳар сафар гол ўтказиб юборяпмиз. Негалигини билмайман. Умуман олганда ёмон ўйнамадик. Ғалаба қозониш учун етарлича ҳужумлар қилдик. Ҳозир энг кераклиги уч очко ва биз бунга эришдик. Вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Бунинг устида ишлаймиз.

- Ҳакамлик борасида қандайдир эътирозлар борми? Сабаби, деярли ҳар учрашувда шу муаммога тўхталяпсиз...
- Менимча, ўша вазиятларда бунга сабаб бор эди. Бугун ҳар ҳолда ҳакам ўйнаш учун имконият берди. Тўхталишлар унчалик ҳам кўп бўлмади. Бугун бизнинг фойдамизга ҳакам томонидан қандайдир қўпол хатолар бўлмади. Пенальти билан боғлиқ вазиятда менга кўпроқ пенальти бордек туйилди. Такрорий вазиятни ҳали кўрганим йўқ. Аммо менимча пенальти бор эди.

- "Пахтакор" деярли ҳар учрашувда бир хил таркибда ўйнамоқда. Сиз ротацияларга ҳам қўл уриб турасизми? Яъни юлдуз футболчиларга асосий таркибда жой кафолатланмаган дея оламизми?
- Бизда асосий таркиб йўқ. "Пахтакор"да бирга шуғулланаётган бутун таркиб бор. Улар ҳозирда 18 кишини ташкил қилади. Ҳар бир ўйинчи исталган ўйинда асосий таркибда майдонга чиқиши мумкин. Қайтараман, бизда асосий таркиб йўқ. Ишонинглар, ўйинчи терма жамоа аъзосими, йўқми бизга фарқи йўқ. Биз мураббийлар бу футболчиларни ҳар куни кўрамиз ва улар машғулот вақтида ўзларини қандай тутаётганларини яхши биламиз. Шунга қараб улар асосий таркибда майдонга тушишади. "Пахтакор"да ҳеч кимга жой кафолатланмаган. Жамоада рақобат бўлиши керак. Рақобат бўлсагина жамоада ўсиш бўлади. Ўйинчи рақобатсиз қолса у деградацияга учрайди. Афсуски, ҳозирда жамоамизда рақобат биз истагандек эмас. Аммо келажакда буни бартараф этамиз.

- Достон Турсунов ҳали жароҳатини тўлиқ тиклолмадими ёки унинг ўйини асосий таркибга тортмаяптими?
- У шунчаки тикланмоқда. Бу каби жароҳатдан сўнг ўйинчига осон бўлмайди. Достон ўз спорт формасига қайтиши билан унда майдонга тушиш учун имконият пайдо бўлади.

- Банашак яна гол урди. Унда яна бир қанча вазиятлар ҳам бўлди. Уни жамоага тўлиқ мослашиб кетди десак ҳам бўладими?
- Адаптация борасида гапингизга қўшилишим мумкин. Аммо вазиятлардан фойдаланиш борасида унда муаммолар юзага келмоқда. Аммо у голлар урмоқда, бу эса яхши. Банашак ўзидаги индивидуал маҳоратни ривожлантириши керак. Жамоадошлари яратиб берган вазиятлардан у фойдаланиши лозим.

- Черанни ўзгартирганингиздан сўнг унинг бироз хафсаласи пир бўлди. Бунга фикрингиз қандай?
- У бундан норози бўлдими?

- Бизга шундай кўринди...
- Йўқ, ҳаммаси яхши. Бизнинг жамоада норозилар йўқ. Агар норозилар бўлса, улар касбларини ўзгартирганлари маъқул.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: "Бугун бизнинг фойдамизга ҳакам томонидан қандайдир қўпол хатолар бўлмади"