Иккита кетма-кет мағлубиятдан кейин “Рома”ни А Серия доирасида муҳим учрашув кутиб турибди. Жозе Моуриньо шогирдлари 12 сентябрь куни “Эмполи” меҳмони бўлади ва пойтахтликларни бўлажак баҳсда фақат ғалаба қониқтиради.
Айни пайтга қадар Моуриньони ҳужум чизиғидаги вазият қийнаб келаётган эди. Тэмми Абрахам Удинеда жароҳат олгач, Болгарияда “Лудогорец”га қарши ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
Асосий ҳужумчи сифатида Пауло Дибала ҳаракат қилган бўлса, унга ёрдамлашиш учун илк дақиқалардан майдонга тушган Андреа Белотти ўзига билдирилган ишончни оқлай олмади. Унинг ўрнига тушган Элдор Шомуродов гол уриб, ҳужумчилар орасида энг яхши тайёргарликка эга эканини кўрсатди.
Шунга қарамай, Жозе Моуриньо Пауло Дибалага қайси форвард шерик бўлиши ҳақида бош қотираётган эди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Тэмми Абрахам жароҳатидан қутилиб, Моуриньо машғулотларига қўшилган. Португалиялик мутахассис “Эмполи”га қарши баҳсда Тэмми Абрахам ва Пауло Дибала хизматидан фойдаланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди