Маҳрез АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Маҳрез АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди

Спорт 25-04-2016, 09:53 919
Маҳрез АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди

«Лестер»нинг жазоирлик ярим ҳимоячиси Риёз Маҳрез АПЛ мавсумининг энг яхши футболчиси учун совринни қабул қилиб олди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар берди.

Унга мукофот Англия профессионал футболчилар ассоциацияси томонидан топширилган. Ғолибни аниқлаш учун жамоаларнинг мураббийлари ҳамда футболчилари томонидан овоз берилган.

Эндиликда Маҳрез бундай мукофотга сазовор бўлган илк африкалик футтболчига айланди.

Маълумот учун, 25 ёшли бу футболчи жорий мавсумда жамоаси билан АПЛнинг 34 ўйинида майдонга тушиб, 17та гол урди ва 4 марта голли узатмани амалга оширди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.