Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяда Камерун билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Рақиб “Африка шерлари” ва жаҳон чемпионати иштирокчиси. Биз эса бирор марта ҳам мундиал таъмини тотиб кўрмаган камдан-кам ғалабаларини эслаб, овуниб юрадиган жамоа.
Шомуродов Машарипов ва Ҳамдамовсиз янги вингерлар билан бирга тўп тепди. Мураббий 5 ҳимоячи билан ўйинни бошлади, кутилганидек.
Дастлабки ҳужумда Элдор тўпни Эркиновга ташлаб берди. У эса пас беришга қарор қилди. Аммо тўп рақибга келиб тушди.
Орадан бироз вақт ўтиб, Шомуродов ўзининг рейдини ташкил этиб, дарвозага зарба берди. Посбон биринчи уринишда қўлидан чиқариб юборди. Аммо кейин хатосини тўғрилади.
19-дақиқада камерунликлар жарима майдони ичидан боши билан тўпни йўллади. Юсуповнинг бахтига тўп юқоридан ўтиб кетди.
25-дақиқада Элдор Шомуродов тезлигини ишга солиб жарима майдонига кирди ва чиройли паси билан Ҳожимат Эркиновнинг гол уришини таъминлади. Эркинов дарвозани ишғол қилди. Ҳужумчи ҳақиқий плеймейкерлардек узатмани амалга оширди.
Камерун голгача деярли югурмади. Дарвозасидан тўп олиб чиққач ҳаракатга тушиб қолди.
Биринчи бўлим охирида Камерун вакили узоқ масофадан зарба берди. Ўткир Юсупов вазиятни назорат қилиб тургани боис тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.
Танаффусда камерунликлар бош мураббийдан яхшигина эшитган шекилли, иккинчи таймни ҳужумлар билан бошлади. Кетма-кет уч вазиятда иш зарбагача етиб бормади.
55-дақиқада Элдор Шомуродов ажойиб ҳаракатлари билан Онана дарвозасига анча кучли зарба йўллади. Посбон қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
Орадан кўп ўтмай Ўткир Юсупов катта саҳнага чиқди. Дарвозабонимиз рақибнинг яқин масофадан берган кучли зарбасини бартараф этди.
77-дақиқада вакилларимиз қарши ҳужумга чиқиб кетди. Шаҳбоз Умаров пас беришда хатога йўл қўйди. Аммо ҳимоячилар қайтарган тўпни Одил Ҳамробеков эгаллаб олиб, жарима майдонига кириб борган Остон Ўруновни тўп билан таъминлади. Ўрунов оёғини қўйиш орқали дарвозани ишғол қилди.
Қолган вақт мобайнида томонлар ҳар қанча ҳаракат қилмасин, ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иштирокчисига имконият қолдирмади.
Ўйиндан икки хил хулоса: бири ўзидан номдор жамоага футболчиларимиз ўзларининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб қўйиш. Иккинчиси, Катанецнинг тактикаси иш берди.
Шунингдек, ҳамкасбларимизнинг бир гапи ҳам бор: балки термамиз яхши ўйнаб, рақибга ўйин бермагандир. Бу ҳам вариант.
Қисқаси, Катанец танқидларга жавоб беришни бошлади. Асосийси, кимнинг фикри тўғри чиқиши эмас, терма жамоа ғалаба қозониши!
Бекзод ИСАЕВ
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?