17:44 / 29.09.2022
982

Муроджон Аҳмадалиевга янги рақиб топилди

Муроджон Аҳмадалиевга янги рақиб топилди
Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг хабарига кўра, профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазнда WBА ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангини филиппинлик Марлон Тапалесга қарши ўтказиши кутилмоқда.

Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) Аҳмадалиев-Тапалес жангини ўтказиш бўйича қарор қабул қилган. Унда келтирилишича, ҳар иккала боксчи жамоаси ушбу учрашув масаласида 25 октябргача якуний қарорга келиши лозим.

Томонларнинг музокараси ижобий ечим топмаган тақдирда мазкур жангни ташкил этиш ҳуқуқи очиқ аукционда ҳал этилади.

Филиппинлик боксчи ўз вақтида IBF чемпионлик камари соҳиби бўлган. Профессионал рингдаги фаолияти мобайнида 36 та жанг ўтказиб, 3 маротаба мағлубиятга учраган. Ҳозирда у ушбу йўналишда чемпионликка мажбурий даъвогар саналади.

Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев жорий йил июнь ойидаги сўнгги жангида америкалик Ронни Риосни муддатидан олдин мағлуб этиб, чемпионлик камарларини ҳимоя қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Муроджон Аҳмадалиевга янги рақиб топилди