
Футзал бўйича Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган Тожикистон - Ўзбекистон учрашувидан сўнг жамоамиз юлдузларидан бири Даврон Чориев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ғалабадан жуда ҳам хурсандмиз. Ютиш - доим қувонч бағишлаган. Бугунги ғалабани ўзбек халқига бағишлаймиз!
Бугунги 3 очко бизга кейинги учрашувлар олдидан катта ёрдам беради. Бу сафар янада узоқроққа бориб, чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз.
Тожикистонга қарши ғалабамизнинг асосий калити яхши тайёргарликда бўлди деб ўйлайман. Иккинчи бўлимда озгина бўшашдик ва шу туфайли ўйинимиз бироз ўхшамади. Асосийси, ғалаба қозондик!"
Даврон ЧориевФутзал Осиё КубогиЎзбекистон ТожикистонҒалаба ХурсандчиликЖамоа ЮлдузлариСпорт Фикрлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар