1 365
Войнески: Янги клубида "Шерлар" сафидан кимларни кўрмоқчилиги ва "Насаф"га қарши ўйин ҳақида
“Пахтакор” чемпионат доирасида асосий таъқибчиларидан бири “Насаф” билан бўладиган учрашувга жиддий ҳозирлик кўряпти. Бу шубҳасиз марказий учрашув.
“Пахтакор” Максим Шацких бошчилигида ғалабали йўлга тушиб олгандек, аммо “Насаф”га қарши ўйин ушбу мураббий учун ҳам ўзига хос синов бўлади. Ўйиндан олдин турли тахминлар ва фикрлар бор.
Жумладан, “Шерлар”нинг собиқ бош мураббийи Славче Войнески ҳам жамоасини кузатишда давом этяпти. Шу муносабат билан Sports.uz мухбири Шуҳратбек Жўраев Войнескидан бўлажак ўйин учун муносабат билдиришини сўради.
- Бу қийин ўйин бўлади, доимгидек. “Пахтакор”да кичик устунлик бор, - дея гап бошлади, Славче. - Чунки улар ўз майдонида ўйнашади. Шундай ўйлайманки, индивидуал маҳорат жиҳатидан кўрсатиладиган ўйин ушбу баҳсда иккала жамоа учун натижани таъминлаб бериши мумкин. Тўғриси, ушбу учрашувда кўп голларни кутмайман. Чунки охирги иккита беллашувда “Насаф” жамоасини қай даражадалигини кўргандик. “Пахтакор” таркибида кўплаб тажрибали футболчилар бор. Айниқса, ярим ҳимоя ва ҳимояда.
Шу жиҳатдан 1:0 ҳисобидаги “Пахтакор”нинг ғалабасини тахмин қилиш мумкин. Катта эҳтимол билан ушбу учрашув 2022 йилги мавсум чемпионлиги учун муҳим аҳамият касб этиши кутиляпти. Албатта, олдинда яна ўйинлар бор. Лекин “Пахтакор” бу ўйинни ғалаба билан якунлай олса, уларда чемпионлик учун қулай имконият пайдо бўлади. Бу қадар катта имкониятдан ўз майдонида фойдаланиб қолиш мақсадга мувофиқ бўларди, - дея фикр билдирди, македониялик мураббий.
Ҳа, у собиқ жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилмоқда. Бошқаларда ҳам шундай фикр шаклланмоқда: яъни, “Пахтакор”нинг Войнески ва Шацких мураббийлиги остида қанчалик фарқи бор. Бунда албатта ўйин услуби назарда тутилмоқда. Шуни ҳисобга олиб, Славчедан Максим Шацкихнинг “Пахтакор”ида қанча ўзгаришларни кўраётгани ҳақида ҳам сўрадик. Жавоб эса қуйидагича бўлди:
- Очиғини айтганда, кетганимдан сўнг “Пахтакор”нинг бир қатор ўйинларини кузатиб чиқдим. Энг катта ўзгариш деб шуни айта оламанки, жамоада классик ҳужумчи пайдо бўлди. Менда бундай ҳужумчи йўқ эди. Аммо ҳимояда бизнинг даврда ишлагандан кўра кўпроқ муаммоларни кўряпман. Биз ишлаган пайтда 14 та учрашувда дарвозамиздан камроқ гол ўтказиб юборгандик. Ҳозир эса улар бир мунча кўп гол ўтказиб юборишга улгуришди. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳимояда катта муаммолар бор. Ҳужумларни ташкил этиш масаласида ҳам жамоада бироз оқсаш кузатиляпти.
Бундан ташқари, учинчи зонага сифатли тўпларни, узатмаларни етказиш, хавфли вазиятларни яратиш масаласида ҳам “Пахтакор”да муаммолар бор. Агар уларнинг киритган голларига эътибор қаратадиган бўлсак, асосан рақибнинг ўта қўпол хатоларидан келиб чиқиб гол уришяпти ёки индивидуал маҳорат катта роль ўйнаяпти. Шу жиҳатдан айта оламанки, бу ғалабалар алоҳида тайёрланган ишланмалар маҳсули эмас. Шунчаки, ўйин давомида вазиятдан фойдаланиш эвазига эришиляпти.
Биласиз, Суперлигада интрига ошган ва чемпионлик учун кураш жиддий тус олган. Ҳаммани ким чемпион бўлиши қизиқтирмоқда. Войнескидан мавсум якунида сизнингча ким чемпион бўлади, дея фикри билан қизиққанимизда, у “Пахтакор” – бу доим “Пахтакор”, дея собиқ клубининг имкониятини юқори баҳолади. Шунингдек, Войнески янги клубни қабул қилиб оладиган бўлса, “Пахтакор”дан кимларни кўришни хоҳлайди? Бу саволга ҳам ўзидан жавоб олишга ҳаракат қилдик.
- Албатта, менда баъзилари ҳақида жуда яхши фикрлар бор. Лекин номлар билан гапириш бироз ноқулай. Шунга қарамай, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижоновда катта потенциал борлигини айта оламан. Улар ҳали бир мунча ёш футболчилар, - дея жавоб қайтарди.
Умуман айтганда, Славче ҳали янги жамоасини қабул қилиб олганича йўқ. Бироқ мураббийда етарлича таклифлар борлигини айтиш мумкин. Шу жиҳатдан олиб қараганда, музокаралар давом эттирилмоқда. Войнески кейинги тақдири бўйича ҳам Sports.uz мухбирига шундай деди:
“Айни пайтда Туркияда бўлиб турибман, 10 кундан бери. Баъзи бир клублардан таклифлар бор. Кўрамиз, нима бўларкин? Олдиндан нима бўлади, ҳозирча аниқ бир қарорга келингани йўқ. Қизиқиш билдираётган клублардан бири Венгриядан, яна бири Словакиядан ва Туркиянинг иккита клуби билан музокара олиб боряпмиз”. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи