Фото: ЎФА
Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Туркияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати чорак финалида Италияга қарши майдонга тушди.
Ўзбекистон вакиллари Италия устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг 4-дақиқасида Ҳайдарали Турсунбоев ҳисобни очди. 19-дақиқада Қудрат Худойқулов жарима зарбасини голга айлантирди. 22-дақиқада Азизжон Азимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йириклаштирди. 26+1-дақиқада эса Умиджон Абдуҳалимов ҳам пенальтидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда Улуғбек Тошпўлатов ҳам гол муаллифига айланди. 46-дақиқада итальянлар ҳисобни қисқартирди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ярим финалга йўл олди. Чорак финалдаги Марокаш – Туркия баҳси ғолиби ярим финалда Ўзбекистон билан тўқнаш келади.
Гуруҳ босқичида ўзбекистонликлар Польшани 3:1 ҳисобида, Испанияни 3:0 ҳисобида, Танзанияни эса 2:0 ҳисобида таслим этиб, плей-офф босқичига чиққан эди. Нимчорак финалда Колумбия терма жамоаси устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган.
Ампутантлар ўртасида Жаҳон Чемпионати
Чорак финал
Ўзбекистон – Италия 5:1
Голлар: 1:0 — 4 Ҳайдарали Турсунбоэв, 2:0 — 19 Қудрат Худойқулов, 3:0 — 22 Азизжон Азимов (пенальти), 4:0 — 26+1 Умиджон Абдуҳалимов (пенальти), 5:0 — 45 Улуғбек Тошпўлатов, 5:1 — 46 Винченцо ди Фазио. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи