23:07 / 25.10.2022
1 358

Самвел Бабаян: "Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2 ёки 3 та гол уришимиз мумкин эди, аммо тўп дарвозага кирмади"

Самвел Бабаян: "Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2 ёки 3 та гол уришимиз мумкин эди, аммо тўп дарвозага кирмади"
"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Олимпик"ка қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– "Навбаҳор" ўйин тарафлама ҳеч кимдан ортда эмас. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмаяпмиз ва якунда ғалаба қозониш муаммо бўляпти. Йигитлар барча учрашувда ҳаракат қиляпти. Футболда энг қийин нарса вазият яратиш ва уни голга айлантириш. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2 ёки 3 та гол уришимиз мумкин эди. Аммо тўп дарвозага кирмади.

Биз анча аввал рақобатчилардан узоқлашиб кетишимиз мумкин эди. Аммо бу рўй бермади. Қайтараман, жамоа мавсум охири бўлишига қарамай, сифатли ўйин кўрсатяпти. Жароҳат олганлар бор, бироқ жамоа устунлари барқарор ўйин намойиш этяпти.

Олдинда кубок финали билан бирга 4 та ўйин қолди. Мухлисларимизни фақат чиройли ўйин билангина эмас, ғалабалар билан ҳам хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2 ёки 3 та гол уришимиз мумкин эди, аммо тўп дарвозага кирмади"