02:10 / 11.12.2022
1 367

ЖЧ—2022. Франция Англияни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди

ЖЧ—2022. Франция Англияни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди
Футбол бўйича ЖЧ—2022 чорак финалида Франция ва Англия терма жамоалари 10 декабрь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Орельен Тчуамени жарима майдони ташқарисидан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда эса Ҳарри Кейн пенальтидан фойдаланиб, жавоб қайтарди. 78-дақиқада Оливье Жиру французларнинг иккинчи голи муаллифига айланди.

84-дақиқада Кейн яна бир бор пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва бу сафар уни аниқ амалга ошира олмади. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Франция ғалаба қозонди.

Шу тариқа Франция ярим финал йўлланмасини қўлга киритди ва ушбу босқичда Марокаш билан баҳс олиб боради.

ЖЧ—2022
1/4 финал баҳси
Англия — Франция 1:2
Голлар
: 0:1 – 17 Тчуамени, 1:1 – 54 Кейн (пенальти), 1:2 – 78 Жиру.
Англия: Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз (Грилиш, 90+8), Шоу, Ҳендерсон (Маунт, 79), Райс, Беллингҳем, Фоден (Рэшфорд, 85), Сака (Стерлинг, 79), Кейн.
Франция: Льорис, Кунде, Варан, Упамекано, Эрнандес, Рабьо, Тчуамени, Жиру, Гризманн, Дембеле (Коман, 79), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Гризманн (43), Дембеле (46), Эрнандес (82), Магуайр (89).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2022. Франция Англияни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди