
Жаҳон чемпионати чорак финал босқичдан ўрин олган Англия ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда французлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Чуамени ҳисобни очди, 54-дақиқада Ҳарри Кейн 11 метрлик нуқтадан гол уриб мувозанатни тиклади. 78-дақиқада Жиру яна Франция термасини олдинга олиб чиқди.
Англияда яна бир имконият бўлганди. 84-дақиқада Ҳарри Кейн пенальтидан ноаниқ зарба йўллади. Шу тариқа, Франция ярим финалга йўл олди.
Қуйида ушбу баҳс видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар