2 067
Мессига мундиални ютишда талисман ёрдам берган! Буни Россияда Леога ким совға қилганини биласизми?
Россиядаги мундиалда старт олган воқеанинг Қатардаги гўзал хотимаси. Айни дамда, Месси сайёрамизнинг энг кўп муҳокама қилинаётган инсони десак, адашмаган бўламиз. У ижтимоий тармоқларда лайклар борасида рекордларни “уриб” ташлаяпти.
Шу боис, ишқибозлар нигоҳидан кичик деталларни ҳам яширишнинг ҳозир имкони йўқ. Айниқса, финалдан сўнг футболчининг оёқларига боғланган қизил кичик боғич кўпчиликни оромони ўғирлагани рост. Хўш, бу нима? Ишонинг, бу кичик деталнинг улкан ҳикояси бор! Барчаси Россиядаги мундиалдан бошланди.
Аргентиналик журналист Рама Пантаротто 2018 йилги жаҳон чемпионатининг биринчи турида микс зонада турар экан, Исландия билан ўйиндан (1:1) кўнгли тўлмай чиқиб келаётган Месси билан сўзлашиб қолади. “Менинг онам сени мендан ҳам кўпроқ яхши кўради. Мен доимо унинг омад келтирувчи қизил лентасини ўзим билан олиб юраман. Агар истасанг, уни сенга совға қилишим мумкин”.
Лео совғани рад этгани йўқ, аммо журналист Месси эртаси куниёқ қизил лентани отиб юборишига шубҳа қилмагани аниқ. 3-турдан ўрин эгаллаган Нигерияга (2:1) қарши ўйиндан сўнг, Лео ва Рама яна микс зонада учрашиб қолди. Пантаротто Леони ғалаба билан табриклади. Футболчи эса чап оёғидаги боғични кўрсатиб, уни бу совғани берган кунингдан бери тақиб юрибман деди. Воқеани кўрган журналист эфир чоғидаёқ шок холатда “она у сиз берган боғични тақиб юрибди”, деб бир неча бор айтади. Кейинроқ, ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига Лео унинг совғасини жиддий қабул қилганидан ҳайратда эканлиги ҳақида каттагина пост ҳам ёзади.
Лео бу қизил лентани талисмандек қабул қилишни бошлади. Кейинроқ, у “Барселона”даги омадсиз даврни ўтказаётган Филиппе Коутиньога ҳудди шундай лентани совға қилди. Эътиборлиси шундаки, бразилиялик футболчи бу боғични ҳозир “Астон Вилла” сафида ҳам қўлидан қўймай тақиб юрибди.
Леонинг Аргентина термасидаги жамоадошларининг барчасида боғич бор десак ишонасизми? Пауло Дибала терма жамоадаги илк голини уришидан аввал Месси унга ҳам талисман совға қилганини айтиб ўтди. Шунингдек, охирги пайтларда бу боғич билан Лаутаро Мартинес, Родриго Де Пауль ва Анҳел Ди Мария ҳам қалин дўст тутинган. Францияга қарши пенальтилар сериясидан сўнг, Эмилиано Мартинеснинг билагида ҳам қизил лента кўриниш берди. Якунда Эмилиано турнирнинг олтин қўплқоп совринига эга чиқди. Жамоа эса ортга олтин медаллар билан қайтди.
Мессининг ўзи ҳали-ҳамон бу боғичдан фойдаланади. У катта ўйинлардан ташқари, бошқа кунларда ҳам талисманни ечмасликка ҳаракат қилади. Оддий бир журналист берган боғич Мессининг бугунги улкан ғалабасига зиғирча бўлса-да, ҳисса қўшмагани аниқ, аммо руҳий томондан балки яхшигина далда бергандир. Сизнинг бу борада фикрингиз қандай? “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»