Фото: Instagram
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишидаги мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўртасидаги жанг бўйича келишувга эришилди.
IBF ташкилоти ушбу баҳсга буйруқ бериб, 3 январь кунига промоутерлик савдосини белгилаган эди. Бироқ боксчиларнинг жамоалари бир тўхтамга келгач, кимошди савдоси бекор қилинган.
Ҳозирча тўқнашув санаси ва манзили ҳақида маълумот берилмаган. Аммо катта эҳтимол билан жанг 2023 йилнинг биринчи чорагида ёки апрель ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, филиппинлик боксчи сўнгги жангини 2022 йилнинг май ойида ўтказиб, унда мексикалик Хосе Эстрадани мағлубиятга учратган. Аҳмадалиев эса 2022 йилнинг июнида америкалик Ронни Риосни мағлуб этиб, камарларини ҳимоя қилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»