379
"Бунёдкор"даги ўзгаришлар ҳақида: "Биз биргаликда келдик ва биргаликда кетдик, катта таъсир қилади"
Хабарингиз бор, “Бунёдкор” клубида яна жиддий ўзгаришлар кузатиляпти. Бош директор этиб тайинланганига ҳали кўп вақт бўлмаган Азиз Ҳайдаров ишдан олинди. Бунинг ортидан бош мураббий Иван Бошкович ҳамда “Бунёдкор” академияси директори Ислом Аҳмедов ҳам истеъфога чиқдилар.
Тажрибали мутахасис, академия директори сифатида фаолият кўрсатган Ислом Аҳмедов клубдаги вазият бўйича Sports.uz сайтига ўз фикрларини билдирди.
- “Бунёдкор” клубидаги ўзгаришлар кутилмаганда бўлди, дейиш мумкинми ва бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?
- Жуда қийин савол. Ҳеч ким кутмаган нарса бўлди. Фикримча, бу нотўғри қарор. Ўтган йилнинг сентябрь ойида “Бунёдкор” клубининг Суперлигадаги натижалари унчалик яхши эмасди. Суперлигадан чиқиб кетиш хавфи 90 фоиз эди. Шундай қийин ҳолатда Азиз Ҳайдаров, Иван Бошкович ва футболчилар биргаликда жамоани биргалашиб Суперлигада қолдиришди. Ўшанда ҳеч ким ишонмаганди. Кейин ўзгаришлар бошланди. Нимага деганда, вазифа “Бунёдкор” клубини мавқеини тиклаб, юқори даражага олиб чиқиш эди. Профессионал йўналишда ишлашдан иборат эди. Шу тариқа, реформа бошланди. Нафақат клубда, балки футбол академиясида ҳам. Клубдаги кўпчилик эса бундай ўзгаришларни хоҳламади. Менимча, бу асосий сабаб.
- Сиз “Бунёдкор” академияси директори эдингиз. Аммо сиз ҳам кетдингиз. Ўз ихтиёрингиз билан кетдингизми ёки...
- Мени “Бунёдкор”га Азизбек Ҳайдаров таклиф қилди. Менинг фикримча, сени чақирган инсон кетса ва сен қолсанг бу нотўғри бўлади. Бу биринчи сабаби. Иккинчиси, Азиз Ҳайдаровни ишдан бўшатганлар ўйламасдан шу нарсани қилишди.
- Бош мураббий Иван Бошковични натижалари яхши эди. У ҳам истеъфога чиқди. Нима учун?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, қийин аҳволда Ҳайдаров ва Бошкович футболчилар билан бирга жамоани Суперлигада олиб қолишди. Азиз Ҳайдаровни раҳбарият истеъфога чиқарганида Иван Бошкович ўз аризасини ёзди. Менинг фикримча, у ҳам тўғри қилди. Биз биргаликда келдик ва биргаликда кетдик.
- Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилаётганди. Клубдаги кутилмаган ўзгаришлар "Бунёдкор"ни тайёргарлигига ва мавсумдаги иштирокига жиддий таъсир кўрсатадими?
- Мутахассис сифатида жавоб бера оламан: таъсир қилади. Катта, таъсир қилади. Профессионал сифатида раҳбариятнинг қарорини умуман тушунмадим.
- Клуб академиясидаги ишингиздан қониқаётганмидингиз? Нималарга улгуриб, нималарга улгурмагандингиз?
- Академиядаги ишимдан қониқдим. Барча режа ва дастурларимизни клуб президентига тақдим этгандик. У кўриб, рухсат берди. Буларнинг қизиқарли ва келажаги бор эди. Биз бош директор Азиз Ҳайдаров ва мураббийлар билан бирга бу ишни амалга оширишни бошладик. Албатта, бошида катта қийинчиликлар бўлди. Чунки профессионал йўналишга ўтиш учун янги методикалар, болаларни тайёрлашга мўлжалланган талаблар жуда қийин бўлган. Уларни мураббийлар онгига синдириш осон кечмади. Бу профессионал тизим эди. Бундай тизимда ишлашимиз мени хурсанд қилганди.
Шуҳратбек Жўраев
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»