“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум якунланиши билан Римни тарк этиши мумкин, деб хабар тарқатмоқда бир неча оммавий ахборот воситалари.
Sky Sport нашрининг таъкидлашича, португалиялик мутахассис клуб раҳбариятининг трансфер сиёсатидан кескин норози бўлмоқда. Спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий кўрсатган ўйинчиларни қўлга кирита олгани йўқ.
Моуриньонинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг қўл остида “бўрилар” ўтган мавсумда УЕФА Конференциялар лигаси ғолиби бўлди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Жозе Моуриньо якуний қарорга келишдан олдин клуб хўжайини Дэн Фридкин билан учрашиб, ўз келажагини муҳокама қилиб олади.
“Рома” хўжайини португалиялик мутахассис билан суҳбатлашиш учун АҚШдан Римга келиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»