“Манчестер Сити”да дебют мавсумини ўтказаётган Эрлинг Холанд гол уриш бўйича кетма-кет рекордларни ўрнатмоқда.
Англия Премьер-лигасининг 21-турида “шаҳарликлар” ўз майдонида “Вулверхэмптон”ни қабул қилди. Учрашувда норвегиялик ҳужумчи “бўрилар” дарвозасини уч маротаба ишғол қилди.
Хет-трик орқали Холанд “Манчестер Сити”нинг уй учрашувларида кўп гол уриш бўйича янги рекорд ўрнатди.
22 ёшли ҳужумчининг “Этихад”да урган голлари сони 18 тани ташкил қилди. Бунинг учун Холандга атиги 11 та учрашув кифоя қилди.
Аввалги рекорд “Манчестер Сити” тарихидаги энг зўр тўпурар - Серхио Агуэрога тегишли бўлиб, аргентиналик ҳужумчи бир мавсумда уй ўйинларида кўпи билан 16 та тўп киритганди. Бу натижа 2011-2012 йилги мавсумда қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади