Фото: Getty Images
Мельбурн шаҳрида йилнинг «катта дубулға» таснифидаги дастлабки йирик турнири – Австралия очиқ чемпионати якунига етди.
Эркаклар ўртасидаги финал баҳсида сербиялик Новак Жокович грециялик Стефанос Циципасга қарши кортга чиқди. Уч соат давом этган финал ўйинида Жокович грециялик рақибини уч сетда 6:3, 7:6, 7:6 ҳисобларида мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди.
Жокович душанба куни ATP рейтингида Карлос Алькарасни ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилади.
Қайд этиш жоиз, 35 ёшли теннисчи коронавирус билан боғлиқ чекловлар пайтида эмланмагани сабабли 2022 йилги Австралия очиқ чемпионатига қўйилмаган эди.
Шу тариқа, 2023 йилги турнир ғолиби бўлган Жокович фаолияти давомида Australian Open’нинг 10 карра чемпионига айланди.
Australian Open. Финал
Мельбурн, Австралия
Новак Жокович (Сербия) – Стефанос Циципас (Греция) - 6:3|7:6|7:6.
Маълумот учун, ушбу натижа билан Новак «катта дубулға» таснифидаги чемпионлик сонини 22тага етказиб, бу борада рекордчи бўлиб турган Рафаэль Надалга тенглашди. Жокович фаолияти давомида 10 марта Australian Open, 7 карра – «Уимблдон», 3 маротаба – US Open ва икки бор – «Ролан Гаррос» бош совринига эга чиққан.
Умумий совринлари сони бўйича эса Жокович Мельбурнда 93-ғолиблигини расмийлаштириб, Надални ортда қолдиришга эришди. Сербдан олдинда фақатгина уч нафар теннисчи – Иван Лендл (94та соврин), Рожер Федерер (103) ва Жимми Коннорс (109) ўрин эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни аёллар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионати финалида Қозоғистон вакиласи Елена Рибакина беларуслик Арина Соболенкога қарши баҳс олиб бориб, унда Соболенко 4/6, 6/3, 6/4 ҳисобларида ғалаба қозониб, Australian Open-2023 чемпионига айланганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»