«Пари Сен-Жермен» ва Аргентина терма жамаси форварди Лионел Месси Қатар-2022даги ғалабага қадар босиб ўтилган йўлни эсга олди.
«Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишни қанчалик истагандим? Жуда. Олдинги жаҳон чемпионатлари, зафарга бир қадам қолганда мен бой берган 2014 йилги мундиал, терма жамоадаги узоқ фаолиятдан сўнг, ниҳоят уддаладим.
Мундиалдаги ғалабагача йўл кўплаб йўқотишлар, мағлубиятлар, оғир дамлардан иборат бўлди. Ҳаммасини бошдан ўтказдим. Фантастик тарих», — Мессидан иқтибос келтирди Ole.
Эслатиб ўтамиз, Қатар-2022 финалида 18 декабр куни Аргентина Францияни енгиб, янги чемпионга айланди. Аср финалига айланган ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида тугаган, қўшимча вақтларда томонлар биттадан гол урган, ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида аргентиналикларнинг омади чопганди (4:2).
Лионел Месси Қатар-2022нинг энг яхши футболчиси деб топилганди.
Дарвоқе, ЖЧ-2022 финали — Аргентина-Франция учрашуви бугун соат 21:00 да «Спорт» телеканалида такроран намойиш этилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи