09:19 / 12.02.2023
163

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Фламенго” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этиб 3-ўринни эгаллади

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Фламенго” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этиб 3-ўринни эгаллади
Футбол бўйича Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-ўрин учун баҳсда “Фламенго” 11 февраль, шанба куни “Ал-Аҳли” билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Габриэль Барбоза пенальтидан ҳисобни очди. 38-дақиқада Аҳмад Абдулқодир мувозанатни тиклади. Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олди.

60-дақиқада Абдулқодир дублни расмийлаштирди. 69-дақиқада Холид Абдулфаттоҳ қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда “Ал-Аҳли” бир киши кам бўлиб ўйнади. 77-дақиқада Педро ҳисобни тенглаштирди. 84-дақиқада Габриэль яна бир бор пенальтини аниқ амалга ошириб, бразилияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+1-дақиқада Педро дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа “Фламенго” жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 3-ўрин соҳибига айланди.

“Ал-Аҳли” (Миср) — “Фламенго” (Бразилия) 2:4
Голлар
: 0:1 – 11 Габриэль Барбоза (пенальти), 1:1 – 37 Абдулқодир, 2:1 – 60 Абдулқодир, 2:2 – 77 Педро, 2:3 – 84 Габриэль Барбоза (пенальти), 2:4 – 90 Педро.
“Ал-Аҳли”: Эл-Шенави, Эл-Ҳанафи, Абдулмоним, Маалул (Эл-Шаҳат, 90), Абдулқодир, Фатҳи (Денг, 90), Аттиа, Абдулфаттоҳ, Муҳаммад, Тау, Шериф (Ҳанй, 75).
“Фламенго”: Сантос, Варела, Давид Луиз (Пабло, 86), Фабрисио Бруно, Айртон, Пульгар, Видаль, Эвертон Рибейро (Эвертон, 63), де Арраскаэта, Тиаго Майя, Матеус Франса, Габриэль Барбоза, Педро.
Огоҳлантиришлар: де Арраскаэта (28), Абдулмоним (30), Аттиа (58), Фатҳи (75), Габриэль (90+12), Ҳанй (90+12), Эл-Шаҳат (90+13).
Четлатиш: Абдулфаттоҳ (69).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Фламенго” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этиб 3-ўринни эгаллади