15:30 / 15.02.2023
316

"Турон" клуби Сербиянинг энг яхши тўпурарларидан бирини трансфер қилди

"Турон" клуби Сербиянинг энг яхши тўпурарларидан бирини трансфер қилди
“Турон” клуби трансфер ойнаси ёпилишига яқин ўзи учун муҳим трансферни ҳал қилди. Гап шундаки, сербиялик 35 ёшли тажрибали ҳужумчи Милан Бойович “Турон” клуби билан шартнома тузди. Бу хусусида футболчининг агенти Sports.uz мухбири Шуҳратбек Жўраевга маълум қилди.

Қолаверса, Бойович билан шартнома имзолангани ҳақида унинг агенти томонидан ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ҳам эълон қилди.

Сербиялик ҳужумчи фаолияти давомида шу кунгача 150 зиёд голларга муаллифлик қилган. Сербияда “Раднички Стобекс”, “Срем”, “Телеоптик”, “Чукарички”, “Ягодина”, “Войводина”, “Раднички Ниш” ва “Младост” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, Грецияда “Панетоликос” ҳамда “Лариса”, Исроилда “Бней Сахнин”, Қозоғистонда эса “Қайсар” билан “Жетису” таркибида ўйнаган. 2019 йилдан бери Сербия чемпионатида “Младос” учун тўп суриб келган ва у ерда 91 та учрашувда рақиблар дарвозасига 45 та гол урган.

Айтишларича, Бойович Сербия тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири экан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Турон" клуби Сербиянинг энг яхши тўпурарларидан бирини трансфер қилди