Ўзбекистон Суперлигаси 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" баҳси якунига етди. Ушбу баҳсда "лочинлар" йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Болтабоев 19-дақиқада Болтабоев ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг 72-дақиқаси ўтиб бораётган бир пайтда Голбан орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. Бироз ўтиб, Норхонов ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтирби қўйди.
Беллашувдан сўнг ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "лочинлар" устози Самвел Бабаяннинг ўйин ҳақида билдирган фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.
- Ассалому алайкум, ҳурматли журналистлар. "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба учун табриклайман. Доим ғалаба бўлсин ва доим хурсандчилик бўлсин.
- Биринчи таймда баъзан оддий вазиятларда тўпни йўқотдик, аммо бутун ўйин давомида назорат бизнинг қўлимизда эди. Умуман олсак, биринчи учрашув учун йигитлар етарлича яратувчанлик кўрсатишди. Жорий мавсумда оддий ўйинлар бўлмайди. Ҳозир ҳамма жамоа етарли даражада кучли. Менимча, 2022/23 йилги мавсум аввалгисидан қизиқарлироқ ўтади.
- Егорда чиндан ҳам оғир жароҳат бор. Бизнинг у билан шартномамиз бор. Умид қиламанки, у майдонга қайтади. Егор юртимизнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири. Кримец "лочинлар"га ва терма жамоамизга ёрдам бера олади.
- Ўзгаришлар мухлисларнинг эътирози туфайли бўлмади. Ўзгаришларни майдондаги вазиятдан келиб чиқиб, амалга оширдим. Қайтараман, бу мавсумда оддий рақибнинг ўзи йўқ. Бизда ҳар бир позицияда потенциали юқори бўлган ижрочилар бор. Умуман олганда, ҳар бир футболчимиз яхши даражада.
- Биз хатолар устида ишлаймиз ва концентрацияни йўқотмасликка ҳаракат қиламиз. Баъзида рақиб зарба позициясига осонлик билан чиқиб боряпти. Эйфория йўқ. Биз ўз имкониятларимизни тўғри баҳолаймиз. Жорий мавсум ҳар бир учрашувга алоҳида ёндашиш керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?