23:46 / 13.03.2023
492

Россиялик собиқ футболчи: "Афғонистон билан ўйнагандан кўра Медиалига термаси билан баҳс ўтказган маъқул"

Россиялик  собиқ футболчи: "Афғонистон билан ўйнагандан кўра Медиалига термаси билан баҳс ўтказган маъқул"

ЦСКА ва "Зенит" собиқ футболчиси Владислав Радимов Россия терма жамоасининг CAFA Кубогида иштирок этиши борасида ўз фикрини билдиди.

"Футбол жамоатчилигининг катта қисми бундай ташкилот (CAFA) ва бундай мусобақа (CAFA CUP) борлигини энди билишди. Ҳатто Валерий Карпин ҳам бу турнир ҳақида ҳеч нарса билмаслиги қизиқ ҳолат.

Турнир ҳақида икки хил фикрдаман:

Ўйин ўтказмай, бўш ўтиришдан кўра ҳар қандай баҳс яхшироқ. Терма жамоага мусобақа тажрибаси керак. Бунинг устига турнир расмий мақомга эга ва ФИФА очколари тақдим этилади.

Бошқа томондан қарайдиган бўлсак, рақиблар кимлиги муҳим. Эрон - жиддий рақиб. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан кузда ўйнадик. Афғонистоннинг даражаси эса саволларга сабаб бўляпти. Афғонистон билан ўйнагандан кўра Медиалига термаси билан баҳс ўтказган маъқул" - дейди Россия терма жамоаси собиқ футболчиси.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россиялик собиқ футболчи: "Афғонистон билан ўйнагандан кўра Медиалига термаси билан баҳс ўтказган маъқул"