date
views 145

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров Мозамбик вакилини мағлубиятга учратди

Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров Мозамбик вакилини мағлубиятга учратди

Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳсларида 3 май, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.

-71 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров Мозамбик вакили Осорио Мухангага қарши рингга кўтарилди.

Дастлабки икки раунд Жаъфаровнинг устунлигида ўтди. Учинчи раунда африкалик боксчи фаолликни оширди, бироқ аниқлик борасида Саиджамшид яхшироқ ҳаракат қилди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Жаъфаровнинг ғалабасини қайд этди.

3 май куни ўзбекистонлик яна бир боксчи Мужибилло Турсунов (-60 кг) гамбиялик Мерри Кор билан жанг қилади. Жанг 18:30 дан кейин старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича ЖЧ—2023. Саиджамшид Жаъфаров Мозамбик вакилини мағлубиятга учратди