
"Ливерпул" ҳужумчиси Марио Балотелли шанба оқшомида Брешиа провинциясининг Лонато дел Гарда шаҳридаги тунги клублардан бирида муштлашувда иштирок этди, деб хабар бермоқда uff.uz.
Аввалига Балотелли бир неча мухлислар билан суратга тушган. Улар тунги клубдан автобусда кетишга ҳозирланишаётган эди. Аммо шундан сўнг номаълум сабабга кўра муштлашув келиб чиққан ва 33 ёшли инсон касалхонага тушиб қолган. Унинг қўли автобусдаги чипталарни текширадиган мослама орасига тушиб қолган ва оқибатда учта бармоғини кесиб ташлашга тўғир келган.
Марио Балотелли шу муносабат билан муштлашув иштирокчиси ёки гувоҳ сифатида полицияда сўроқ қилиниши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, у ўтган мавсумни "Милан"да ижара асосида ўтказган ва энди "Ливерпул"га қайтиши лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар